Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги жиноятчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда шаҳар ва вилоятларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» зоналарга ажратишга қарор қилди.

«Қизил» зоналарга милиция бўлимлари, тезкор ходимлар ва инспекторлар бошқа зоналарга нисбатан кўпроқ жалб этилади. Бу ҳақда ИИБ вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди.

ИИВ вазири Пўлат Бобожоновнинг сўзларига кўра, жиноятчилик даражаси юқори бўлган жойларда қўшимча Ички ишлар бўлимлари ташкил этилади ва уларга қўшимча профилактика инспекторлари ҳамда тезроқ ходимлар бириктирилади.
Келажакда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ишсизлар рўйхати асосида «муаммоли одамлар» маълумотлар базаси яратилади. Уларнинг ҳар бири билан алоҳида иш олиб борилади.

Ушбу қарор Президент Ш. Мирзиёевнинг тажриба сифатида Тошкент шаҳридаги инспекторларга IT-мутахасисларни бириктириш бўйича таклифидан сўнг қабул қилинди.
Аввалроқ Президент аҳоли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ишидан қониқмаётганини таъкидлаганди. Маълумот учун давлат раҳбари Ички ишлар идоралари ходимларининг иш ҳаққини 30 ва 60 % га оширишини ҳам айтганди.

Facebook Comments