Кун сайин Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонининг ортиши хизматдан фойдаланувчиларга бирқатор қулайликлар яратиши баробарида ДХМга ташриф буюрувчилар сонининг ортишига, уларнинг навбатларда кутиб қолишига сабаб бўлаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас.

Маълумот учун: Давлат хизматлари марказлари ташкил қилинганида улар томонидан аҳолига атига 16 та давлат хизматалри кўрсатилган бўлса, бугунги кунга келиб хизматлар сони 150 тага етди ва ушбу кўрсаткични 300 тага етказиш кўзда тутилган.

Ташриф буюрувчилар сонининг ортиб бориши, уларга қулайликлар яратиш бўйича барча ДХМларда электрон навбат бериш қурилмалари ўрнатилганлиги, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил қилинганлиги, марказ ходимлари томонидан махсус техник воситалар билан жиҳозланган автотранспорт воситаларида олис ҳудудларга бориб, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиб келинаётганлиги, марказдан узоқ ҳудудларда 6 та ДХМ филиаллари фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳам бу борада амалга оширган ишларнинг етарли эмаслигидан далолат бермоқда.

Бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш, аҳолининг “ОНЛАЙН” хизматлардан фойдаланиш бўйича кўникмаларини, ушбу хизматлардан фойдаланувчилар сонини ошириш мақсадида “ДХМ волонтёрлар клуби” ташкил қилинди.

“ДХМ волонтёрлар клуби” фаолиятини йўлга қўйиш бир неча босқичда амалга ошириш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Урганч шаҳридаги юридик техникумда таълим олаётган 60 нафар ёшларнинг Урганч шаҳар ДХМга ташрифи ташкиллаштирилиб, “ДХМ волонтёрлар клуби”га аъзо бўлиш истагини билдирган “илк қалдирғочлар” рўйхати шакллантирилди. Талаба-ёшлар ДХМларга ихтиёрийлик асосида жалб қилиниб, уларга масъул ходимлар томонидан Давлат хизматлари марказларининг ва волонтёрлар клуби фаолияти хақида маълумот берилди. Келгусида волонтёрлик қилиш истагини билдирган ёшларнинг яшаш жойи бўйича маҳаллалар кесимида рўйхати шакиллантирилади.

Кейинги босқичда клуб аъзоларига бошқарма ва ДХМ ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича бир ҳафталик семинар-тренинг ташкил қилинади.

Шундан сўнг, волонтёрлар томонидан бўш вақтларида ўзларининг маҳаллаларида аҳолига бевосита давлат хизматларини “ОНЛАЙН” кўрсатиш баробарида уларнинг мазкур хизматлардан фойдаланиш кўникмалари оширилади ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби тарғиб қилинади.

КЛУБГА АЪЗО БЎЛИШ НИМА БЕРАДИ?!

Ҳар ой якунида бошқарма томонидан энг фаол волонтёрлар аниқланиб, энг уларга сертификат, қимматбаҳо совғалар бериш, бундан ташқари, алоҳида намуна кўрсатган волонтёрларни ДХМ ва ФҲДЁ бўлимлари кадрлар заҳирасига олиниб, белгиланган тартибда ишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Facebook Comments