ЕЧЛ нимчорак финалининг навбатдаги учрашуви ўтказилди. Рим шаҳридаги “Олимпико” стадионида “Лацио ва “Бавария” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Мюнхенликлар прессинг асосида ўйинни бошлашди ва давом эттиришди бу 10 дақиқада ўз самарасини берди. Мусаккио тўп узатишда хатога йўл қўйди. Вазиятдан унумли фойдаланган Роберт Левандовски осонлик билан Пепе Рейна дарвозасини ишғол этди. Ушбу гол Польшалик футболчининг мусобақадаги 72 голи сифатида ёзилди. Тўпурарлар пойгасида Раульни ортда қолдириб, 3 ўринга кўтарилиб олди.

Лацио футболчилари ҳимояда муаммоси бўлганига қарамай Бавария дарвозаси олдида айтарли ҳавфли вазиятлар содир эта олишмади.

Аксинча “Бавария” ҳужумлари хавфлироқ ва самаралироқ чиқди. 17 ёшли Жамол Мусиала ўзига билдирилган ишончни ортиғи билан оқлади. 24 дақиқада жарима майдончаси чизиғидан бильярд услубида зарба йўллаб, жамоасининг иккинчи голини урди. Ушбу вазиятда Рейна қўлларини ҳар қанча чўзмасин мукаммал зарба олдида ожиз қолди.

Римлик футболчилар ўзларига кела олишмади. Бўлим якунига етаётганда Кингсли Коман катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб зарба йўллади, дарвозабон қайтарган тўпга биринчи бўлиб Ллерой Сане етиб келди ва бўш қолган дарвоза учинчи тўпни киритди. Исроиллик рефери Орель Гринфильд майдонда “Лацио” футболчилари сингари умуман кўринмади.

Иккинчи тайм тезкор гол билан бошланди. Майдон марказидан ўйинни бошлаган римликлар бурчак зарбасини амалга оширишди, қарши ҳужумда Ллерой Сане чап қанотдан олдинга бориб, тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Ачерби ўз дарвозасини тўпни тўғрилаб қўйди.

Шундан сўнг бироз ҳотиржамликка берилган “Бавария” ниҳоят жазоланди. Хоакин Корреа Луис Албертоинг узатмасидан сўнг, Нойер дарвозасига йўл топди.

Учрашувда бошқа гол урилмади. “Бавария” деярли чорак финал масаласини ҳал қилди.

 

Ҳумоюн Орипов тайёрлади

Facebook Comments