Тошкент вилоятида 100 минг сўмлик купюраларни тайёрлаб, уларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Dayo вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 10 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида қиймати 55 миллионга яқин қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар жиноят устида қўлга олинган.

Тафсилотларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ф.Р. танишлари 1997 йилда туғилган Ж.Т. ва А.А. билан биргаликда ноқонуний равишда қалбаки пулларни ясаб, уларни муомалага киргизиш мақсадида тайёрлаганида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Тадбир давомида ушланган шахслардан 58 дона кесилган, 490 дона қоғозда тайёрланиб, кесилмаган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, рангли принтер, 2 қути махсус қоғозлар, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашёлар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Оммабоп хабарлар

200та тобут денгизга оқиб кетди
Суареснинг “Челси”га тиши ўтмади. Жирунинг супер голи масалани ҳал этди
“Бавария” Римни забт этиб қайтди
Хоразм вилоятида “ДХМ волонтёрлар клуби” иш бошлади
Facebook Comments