Италияда кўчки натижасида қабристоннинг бир қисми денгизга қулаши натижасида дафн этилган 200 дан ортиқ тобут сувда оқиб кетди. Бу ҳақда Hordiq “La Stampa”га таяниб хабар берди.

Табиий офат Камольи коммунаси Генуяга туташган шаҳарчалардан бирида содир бўлди. Кўчки икки капелланинг фасадига ҳам зарар етказган.  Қабристон ишчилари кўчкидан қочиб қолишган.

Ҳозирда, ўт ўчириш бригадалари, полиция ва қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари воқеа жойида ишлашмоқда.

Ғаввослар тобутларни сувдан чиқариб олиш бўйича операцияни амалга оширмоқда. Эҳтимолий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида тўсиқлар ўрнатилди.

Қабристонга дафн этилган марҳумларнинг қариндошлари ҳодиса жойидан унчалик узоқ бўлмаган жойда тўпланишиб, расмий баёнотни кутишмоқда.

Оммабоп хабарлар

Хоразм вилоятида “ДХМ волонтёрлар клуби” иш бошлади
Сеҳргар” онасининг дафн маросимига келмади
Шуҳрат Мусаев Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди
«Союз» газ таъминот қувури портлади
Facebook Comments