Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида биринчи навбатда ва ихтиёрийлик асосида эмланадиган шахслар, вакцинация жараёнидан ўтишни истамаса уларга нисбатан чора кўрилиши мумкинми деган саволга Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев жавоб берди. Бу ҳақда Qalampir хабар бермоқда.

Ихтиёрий эмланишдан бош тортадиган бўлса, уларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Эмланиш ихтиёрий бўлгандан кейин, ундан воз кечилса, фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади.

Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида, меҳнат фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди”, деди Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина аҳолининг хавф гуруҳига кирувчи қатламига киради.

Ушбу рўйхатга нуронийлар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлари бор фуқаролар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари, МТМ ва мактаблар ўқитувчилари кирган.

Оммабоп хабарлар

Тошкентда вакциналарни ташийдиган бир нечта Miniven-Labo аварияга учради (видео)
19 ёшли қизни фоҳишаликка мажбурлаган аёл қамоққа олинди
Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Катта йўлда қолдирилган ўйинчоқ икки инсон ўлимига сабаб бўлди…