Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларус Республикасига расмий ташрифи доирасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида Битим 2021 йил 18 февралдан кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуоти хизмати хабар бермоқда.
Битим икки мамкалат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ва фаоллаштиришга хизмат қилади.
Ҳужжатда икки давлат минтақалари ўртасида бевосита турист алмашинувини ташкил қилиш, минтақалар жозибадорлигини оширишга қаратилган туризм соҳасидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш келишуви акс эттирилган.
Мазкур ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул этиб белгиланган.
Оммабоп хабарлар