ЕЧЛ нимчорак финалининг навбатдаги учрашуви Руминияда ўтказилади.

Ўтган мавсумда “Бавария”дан умумий 7:1 ҳисобида мағлубиятга учраган ҳолда “Челси” кетма-кет тўртинчи мавсум мусобақанинг нимчорак финалидан ўз иштирокини тугатишга мажбур бўлганди ва ушбу анъана давом этиши кутилмоқда.

“Аристократлар” гуруҳ босқичида яхши таассурот қолдиришди ва “Севилья” устидан  4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, аммо ўшандан бери жамоанинг ишлари юришмаяпти ва январь ойида бош мураббий Френк Лемпарднинг ўрнини Томас Тухел эгаллади.

Айни пайтда, “Атлетико 2013/14 йилдан бери биринчи марта Ла Лига чемпионлиги учун жиддий кураш таклифни тақдим этмоқда.

Ўйин Руминия пойтахти Бухарест шаҳридаги “Арена Национала” бўлиб ўтади.

Диего Симеоненинг ушбу мавсумда 5-3-2 тактикасига ўтиши мамлакат ичида мўъжизалар яратди, аммо Европада “Атлетико” унчалик ишончли бўлмаган ва янги бошқарув остида жонлантирилган “Челси”га қарши катта синовга дуч келади.

Жароҳатлар ҳам таркибга ўз зарбаларини бера бошлади, айниқса ҳимояда, аммо Луис Суарес ва Жоао Фелиш каби футболчилар ҳужумларда жуда хавфли.

“Челси” ўйинида жонланиш бўлганидан бери ҳаммаси ўзгарган, Френк Лемпардни ишдан бўшатилганидан сўнг, Томас Тухел жамоага ош мураббий бўлди. Лондонликлар янги бош мураббий қўл остида остида мағлубиятга учрамаяпти ва у келганидан бери Премьер-лига жадвалида юқорилаб боришмоқда.

Ўтган мавсум собиқ клуби ПСЖ билан ЕЧЛ финалига қадар етиб боргани ҳисобга олинса, “Аристократлар”дан жиддий натижа кутиш мумкин.

Мураббийлар фикри

Диего Симеоне “Атлетико” устози: “Жамоаларни яхши ўйнашга ундайдиган Челси жуда кўп нарсани ўзгартирди. Улар ажойиб футболчиларга эга кучли жамоа ва яхши молиявий сармояларни амалга оширдилар.

Уларда ажойиб ўйин шаклланган, бу жамоанинг имкониятларини кўрсатади. Уларнинг ҳужумчилари Европанинг исталган жамоасида ўйнашга қодир”.

Томас Тухел “Челси” менежери: «Бу катта синов. Улар топ даражадаги тажрибали клуб, тажрибали мураббийи бор. Умид қиламанки, бу биздаги энг яхши нарсаларни олиб чиқади. Биз ўзимизга хос ишларни қиламиз, улар ўзлари хоҳлаган нарсани қилишади.

“Атлетико” билан ўйнаганингизда нима оласиз: жанг, тажриба. Улар яхши менталитетга эга жамоа”.

Таҳминий таркиб

“Атлетико”: Облак; Льоренте, Савич, Фелипе, Эрмосо, Сауль; Коке, Кондогбиа, Лемар; Феликс, Суарес

“Челси”: Менди; Азпиликуэта, Зума, Рюдигер; Жеймс, Канте, Ковачич, Алонсо; Маунт, Жиру, Вернер

Маълумот ўрнида, ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ҳумоюн Орипов тайёрлади

Facebook Comments