Тошкентнинг Миробод туманидаги Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада вакциналарни ташиш учун мўлжалланган бир нечта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Daryo нашри ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, авария 23 февраль куни соат 11:30 ларда автомобиль ҳайдовчиларидан бирининг кескин тормоз босиши оқибатида юзага келган. Машина кескин тўхташни амалга оширгани сабаб машина ортида ҳаракатланаётган яна 6 та Miniven-Labo ҳам кескин тормозланишини амалга оширган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, 23 февраль куни ЮНИСЕФ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобиллари топширилган.
Машиналарнинг умумий қиймати 2 миллион долларни ташкил этади. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (GAVI) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукаммаллаштириш доирасида ажратилган.
“Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда“, — дейилади идора хабарида.
Оммабоп хабарлар
Ўзбекистонда яна бир масжид фаолиятини бошлади |
Шавкат Мирзиёев лойиҳалар билан танишди |
UzAuto Motors фаолиятини қачондан тиклаши маълум бўлди |
Бир қўғирчоқ икки кишини ҳаётига зомин бўлди |