Шуҳрат Мусаев Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Daryo нашри хабар бермоқда.

Ҳозирга қадар Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлаб келган Шуҳрат Мусаев вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шуҳрат Мусаев 2017 йилдан буён вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида, Мусаев 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Наманган вилоят “Истиқболстат” бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.

2000—2017 йилларда вилоят “Иқтисодстат” бош бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг умумиқтисодиёт комплексини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, вилоят ҳокимлиги референти, бош мутахассиси, котибият мудири, ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифаларида фаолият юритган.

Оммабоп хабарлар

«Союз» газ таъминот қувури портлади
Англияда карантин бекор қилинади
Янгиланмаётган “Матрасчилар” янгиланаётган “Аристократлар”га қарши (превью)
Президент танбеҳ берган прокурор ишдан кетди. Унинг ўрнини Чуст тумани прокурори эгаллади
Facebook Comments