Бразилиялик футболчи Роналдиньонинг онаси 71 ёшда ёруғ дунёни тарк этди.Коранавирус асоратлари туфайли вафот этган Мигелина билан хайрлашиш Порто-Алеграда бўлиб ўтди, аммо Роналдиньо маросимга келмади. Синглисининг сўзларига кўра, футболчини ушбу вазият ларзага келтирган ва ўзида маънавий куч топа олмаган.

Кўплаб футболчилар сеҳргарга ҳамдардлик билдиришган.

«Ронни менда ҳеч қандай сўз йўқ, бунга ишонмаяпман. Сизга куч тилайман.Сизни ва оилангизни яхши кўраман. Мен жуда афсусдаман» , — деб ёзган Месси Инстаграмда.

«Кучли бўл, Ронни.менинг ҳамдардлигим», — деб Неймар ҳам муносабат билдирди.

Маълумот учун, Роналдинъонинг онаси Мигелина  2021 йил 21 февральʼ куни 71 ёшда вафот этди.

Facebook Comments