Наманган шаҳри прокурори Баҳромжон Йўлдошев лавозимини тарк этди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бщлишича, унинг ўрнига Наманган вилояти Чуст тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган Одилов Хуршид Наманган шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари вазифасида иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида 19 феврал куни Наманган шаҳрининг “Бунёдкор” маҳалласида хароб аҳволда ётган таянч пункти биноси учун шаҳар сектор раҳбарлари – шаҳар ҳокими Олимжон Исаев ва шаҳар прокурори Баҳромжон Йўлдошевга танбеҳ берганди.

Бу нима аҳвол? Ишчи жой, инвестиция, баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Мусорни олиб ташлаб, бу ерни оқласа бўладими? Бу ерни тартибга келтиришга ваколатингиз борку. Шу ерда тўрт йил прокурор бўлиб ишладинг. Нимага қилмайсан? Майли, маҳалла раисининг дунёқарашини кейин муҳокама қиламиз. Одамлар билан қандай учрашяпсан? Жаноб прокурор, полковниксан оғайни. Икковинг ҳам ноинсофсан, сен ва ҳоким…”, деган эди Мирзиёев.

Бундан олдинроқ Наманган шаҳри ҳокими Олимжон Исаев ишдан олиниб, унинг ўрнини Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Ғофир Жамолов эгаллагани хабар қилинган эдик.

Оммабоп хабарлар

Қорақалпоғистонда камдан-кам учрайдиган табиат ҳодисаси кузатилди (видео)
ДХХ ҳокимиятда ишлайдиган мансабдор шахсни пора билан ушлади
Уйчига янги ҳоким тайинланди
Facebook Comments