Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда вилоят марказида бугунги кунда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Жумладан, шаҳар секторлари раҳбарларининг рейтингдаги ўринлари пастлиги, экспорт режалари бажарилмагани, бандлик, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига етарлича эътибор қаратилмагани танқид қилинди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳри ҳокимлигига шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ғофир Жамалов номзодини таклиф қилди.

Депутатлар ва фаоллар номзод юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Номзод улар томонидан маъқуланди.

Ғофир Жамалов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1997—2009 йиллар давомида Наманган шаҳри ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2009—2020 йилларда Иқтисодиёт вазирлиги бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Уй-жой, коммунал хизмат вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ғофир Жамалов 2020 йилдан то шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Оммабоп хабарлар

Абдулазиз Камилов Афғонистон президенти билан учрашди
Бобур ҳақидаги фильм икки қисмдан иборат бўлади
Навоий шаҳридаги 11-мактаб директорига «Spark» совға қилинди
ДХХ ҳокимиятда ишлайдиган мансабдор шахсни пора билан ушлади
Facebook Comments