Аниқланган “обнал фирма”ларнинг ярмидан кўпи давлат ёки давлат улуши мавжуд корхоналар эканлиги айтилди.

Қайд этилишича, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтирган. 10 мингга яқин корхона улар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўламаган.

Бундай контрагентлар орасида эса 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд. сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд. сўм) корхона аниқланган.

Жами 206 та давлат ёки давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхатида дастлабки “бешталик” қуйидагилар&

–  “O`zbekiston temir yo`llari” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 2,3 трлн сўм;
–  “Qizilqumsement” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 902 млн сўм;
–  “Qo`qon yog`-moy” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 834,3 млн сўм;
–  “O`zbekiston metallurgiya kombinati” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 657,1 млн сўм;
–  “Janubsanoatmont” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 449,3 млн сўм.Аввалроқ яширин иқтисодиётни қисқартириш ва бизнес учун тенг рақобат муҳитини яратиш мақсадида фаолиятида солиқларни тўлашдан қочишнинг турли хил схемаларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилган 396 та “шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилгани маълум қилинган эди.

Қайд этилишича, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга ошириб, бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтирган. 10 мингга яқин корхона улар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўламаган.

Бундай контрагентлар орасида эса 120 та давлат корхонаси (47,3 млрд. сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 млрд. сўм) корхона аниқланган.

Жами 206 та давлат ёки давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхатида дастлабки “бешталик” қуйидагилар&

–  “O`zbekiston temir yo`llari” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 2,3 трлн сўм;
–  “Qizilqumsement” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 902 млн сўм;
–  “Qo`qon yog`-moy” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 834,3 млн сўм;
–  “O`zbekiston metallurgiya kombinati” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 657,1 млн сўм;
–  “Janubsanoatmont” АЖ – бюджетга тўланмаган ҚҚС миқдори 449,3 млн сўм.

Оммабоп хабарлар

Аҳад Қаюм «жазоланди» (ВИДЕО)
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик кучга кирди
617 та мактаб директорларига номзодлар депутатлар билан биргаликда тайинланмоқда
Қонунчилик палатаси Спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди
Facebook Comments