Навоий шаҳридаги 11-мактаб “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг Навоий вилояти босқичи мутлақ ғолиби деб топилди. Олий мукофот “Spark” автомашинаси калити мактаб директорига топширилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра,  ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият-маърифат маркази, “Китоб маркази – Китоб дунёси” тармоқ савдо марказлари томонидан ўтказилди.

Лойиҳада 350 дан ортиқ мактаб иштирок этди. Таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 000 мингдан зиёд ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилар учун китоб савдо ярмаркалари, китобхонлик байрамлари ўтказилди.

Билимга чанқоқ ўғил-қизларимиз ушбу тадбирларда 3 000 номдаги 120 мингдан ортиқ – болалар адабиёти, бадиий ва фанларга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналарига эга бўлдилар.

Оммабоп хабарлар

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик кучга кирди
Хитой Қирғизистон билан ҳамкорликни янада яқинлаштирмоқчи
Оролбўйи аҳолиси қандай муаммолар билан мурожаат қилмоқда?
Фарғона каналида яна бир ноҳуш воқеа юз берди
Facebook Comments