Бош прокуратура томонидан эълон қилинган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Кодекс лойиҳасининг 184-моддасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни уни ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Мазкур ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган.

Facebook Comments