Андижон вилояти Олтинкўл туманида 22 февраль, душанба куни “Damas” автомобили йўлдан чиқиб кетиб, Фарғона каналига тушиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 22 февраль куни соат 14:20 атрофида Олтинкўл тумани Чаққон-2 МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда ҳайдовчи 1994 йилда туғилган З.А. “Damas” автомобилини бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг, транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, Фарғона каналига тушиб кетган.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Кўрилган чоралар натижасида автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олтинкўл тумани Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Оммабоп хабарлар

Ўзбекистонда кутилаётган совуқдан қандай сақланиш кераклиги айтилди
Қонунчилик палатаси Спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди
Хоразмда шаҳобчалар сони 3 тага ортди
Aянчли автоҳалокат бир кишининг умрига зомин бўлди
Facebook Comments