Бугун, 23 февраль куни ЕЧЛ нимчорак финал босқичининг навбатдаги ўйинлари бўлиб ўтади. “Лацио” ўз уйида “Бавария” билан тўқнаш келади. Бир қарашда яққол фаворит бордек. Лекин римликлар ҳам анойилардан эмас. Келинг ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида суҳбатлашамиз.

Левандовски ўтган мавсумда деярли барча cовринни ютди, Европа “Олтин бутса”сидан ташқари. Европа чемпионатларининг энг яхши снайпери учун мукофотни Иммобиле қўлга киритди, унинг “Лацио”си ЕЧЛ 1/8 финалида “Бавария” га қарши чиқди. Ушбу мавсумда италиялик ички майдонда Левадан қолишмади, аммо Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида Левандовски рақиблар дарвозасига супер голлар урди.

Хўш, ушбу ўйин натижасини икки юлдузли ҳужумчилардан қайси бири ҳал қилади?

Рим томонларда қандай ҳолат?

Ўз вақтида “Лацио” ҳар қандай жамоани мағлуб эта олади, Дортмундга қарши ўйинда улар энг кучли таркиб билан майдонга тушган эдилар. Шундай ўйин билан Европа чемпионларига муаммо туғдириш мумкин, шунинг учун кутилмаган натижа бўлиши этимоли ҳам ўқ эмас. Агар “Бавария” ҳимоячилари Иммобиле ёки Луис Алберто сингари футболчиларни тўхтата олишса, бу ўйинни қийинчиликсиз ҳал этишади.

Рим клуби сўнгги йилларда барқарор ўйин намойиш этмоқда. Футболчиларнинг аксарияти икки-уч мавсумдан бери бирга. Улар бир-бирларини сўзсиз тушунади. Мана шу жиҳат уларга қўл келиши мумкин.

 

Италия А сериясидаги рақобат туфайли барча жамоалар кучайишяпти. Гранд жамоаларга бемалол бош оғриқ бўла олишади.

Таҳминий таркиб:

“Лацио”: Рейна; Патрик, Ачерби, Мусаккио; Лацарри, Милинкович-Савич, Лукас Лейва, Луис Алберто, Марушич; Корреа, Иммобиле

Жароҳатда: Раду, Луис Фелипе

Шубҳа остида: Стракоша

Мюнхенда нима гаплар?

“Бавария” Чемпионлар Лигасидаги 2021 йилги кампаниясини сешанба куни кечқурун “Лацио”га қарши учрашуви билан давом эттиради. Италия пойтахти клуби билан дастлабки ўйиндаёқ масалани ал қилмоқчи. Жамоа уч ҳафтадан сўнг (17 март) “Аллианз Арена”да бўлиб ўтадиган жавоб ўйинигача вазиятни барқарор ҳолатга келтирмоқчи. “Олимпико” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсда яққол фаворит бор.

Амалдаги чемпионлар ҳозирда Европанинг энг яхши клублар мусобақасида эталон ҳисобланади ва деярли икки йилдан бери мағлубиятга учрамаяпти, шу даврда 16 ғалаба ва битта дуранг қайд этилган. Ушу мавсумда16 очко билан мусобақанинг гуруҳ босқичидаги энг яхши жамоа ҳам бўлишди.

 

 

Албатта, Мюнхенликлар бу борада “Лацио” га қарши ўйинни давом эттиришни ва фаворит ролини бажаришни исташади – ҳатто Бундеслигада иккита ўйинда ғалаба қозона олмаган бўлишса ҳам. Лекин таркибда жуда катта йўқотишлар мавжуд. Павар, Мюллер, Толиссо, Гнабри, Коста, Нюбел, Нянзу каби футболчиларнинг қатнашиши сўроқ остида.

“Бавария” қоғозда фаворит, аммо чарчоқ белгиларининг кучайиши Ханс Фликни ташвишга солмоқда. Яқинда тож кийган жаҳон чемпионлари Бундеслиганинг сўнгги икки учрашувида беш очкодан маҳрум бўлишди. Жамоа Нойер ва Левандовксининг индивидуал ёрқинлигига ишонади. Ҳимояни яхшилаш керак, чунки улар УЕФА Чемпионлар Лигаси тожини ҳимоя қилишни давом эттиришади.

Таҳминий таркиб:

“Бавария”: Нойер; Зюле, Боатенг, Алаба, Девис; Киммих, Рока; Сане, Горецка, Коман; Левандовски

Жароҳатда: Павар, Мюллер, Толиссо, Гнабри, Коста, Нюбел, Нянзу.

Мураббийлар фикри

Симоне Индзаги: “Лацио” бош мураббийи: “Эртанги ўйин – бу фантастик жамоа билан ишлашнинг сўнгги беш йилликдаги чўққиси бўлади. Биз ўйинни энг яхши даражада ўтказамиз, ўзимиздан завқ олишга ҳаракат қиламиз.

“Бавария” УЕФА Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди – бу уларнинг кучсиз томонларига эътибор қаратишдан кўра кўпроқ. Мен бор эътиборимни ўз жамоамга қаратмоқдаман. Биз кўплаб финалларни ўтказдик, эртанги кун каби ўйинга қандай ёндашишни биламиз.

Ханс Дитер Флик “Бавария” бош мураббийи: “Биз сўнгги бир неча кун ичида нима бўлганини биламиз, лекин бизнинг қандай қилиб футбол ўйнаш ҳақида тасаввуримиз бор. Биз буни яна нолдан бошлаб амалга оширишни ният қилмоқдамиз. Жамоам чемпион бўлишига ишонаман.Буни амалда қўллаш қолди ҳолос”

Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

 

Ҳумоюн Орипов тайёрлади

 

Facebook Comments