Тошкент вилоятида туман ҳокимлиги мансабдори пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс тадбиркордан 12 800 доллар пора сўраб, шундан 5 минг долларини олган вақтида ушланди.
У балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтган.
Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан 5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.3
Оммабоп хабарлар
Facebook Comments