Жорий йилнинг 18 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” ҳужжатли фильмининг махсус намойиши ташкил этилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу намойишда адабиётшунос олимлар, киномутахассисларнинг таклиф ва мулохазалари тингланиб, ҳужжатли фильмни икки қисмли қилиб ишлаш таклифи билдирилди.

Шунингдек, ҳужжатли фильм мутахассислар томонидан илиқ кутиб олинди. Муҳокамада 30 дақиқа фильм учун камлик қилиши, 30 дақиқадан икки қисмли қилиб ишланиши кераклиги айтиб ўтилди.

Ҳақиқатан ҳам, буюк аждодимиз Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ярим соатлик фильмга сиғиши қийин, бизда яна тасвирлар, захира видеоматериаллар мавжуд, қолаверса, яна суратга олиш ишлари бошланиши режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, фильмда йўл қўйилган баъзи камчилик ва хатолар ҳам тўғриланади” – дея таъкидлади фильм режиссёри Бобур Шер ўғли.

Facebook Comments