Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Aнглияда “COVID-19”га қарши чеклов чоралари 21 июндан бошлаб бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Aйни дам ҳукумат вакцина борасида янги ўзгаришларга қўл уряпти. Масалан, эмлаш ҳуқуқини берадиган сертификат жорий қилиниши жараёнини тезлаштириш кўзда тутилган.

Жонсон душанба куни Aнглияда фаолияти тўхтатилган корхона, ташкилотлар рўйхатини эълон қилди. Баъзи объектлар ёзгача ёпиқ қолиши мумкинлиги ҳам маълум қилинди.

Вазир, айнан, карантин билан боғлиқ енгиллик оқибатида вазият ёмонлашиши эҳтимолини таъкидлаб, аҳолини огоҳликка чақирди.

Июнь ойида ҳукумат чекловни бекор қилиши тўғрисидаги хабарлар ҳақида сўралганда, Жонсон мухбирларга қуйидагича изоҳ берди:

“Умид қиламан, аммо ҳеч қандай кафолат берилмайди… Мен аввалги турмуш тарзига қайтамиз, деб ишонаман”.

Маълум бўлишича, икки ой ичида Aнглия аҳолисининг чорак қисми коронавирусга қарши дастлабки дозани қабул қилган. Ушбу жараён, деярли, барча йирик мамлакатлар учун жиддий синов вазифасини ўтади.

Жонсоннинг Консерватив партияси аъзолари Британия вакцинаси юқори ижобий кўрсаткич қайд этаётганини инобатга олган ҳолда, навбатдаги доза бўйича жадвал қачон эълон қилиниши билан қизиқиб, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат этган.

Янги қоидага кўра, тунги клублар ва йирик тадбирларга нисбатан чеклов тартиби 21 июнь куни бекор бўлиши кутиляпти. Шу билан бирга вазият ўзгариб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Оммабоп хабарлар

Президент танбеҳ берган прокурор ишдан кетди. Унинг ўрнини Чуст тумани прокурори эгаллади
«Обнал фирма»лар рўйхати маълум қилинди. Етакчи « O`zbekiston temir yo`llari» АЖ
Украина Россияга қарши яна бир иш қилди
ЕЧЛ: Римга Мюнхендан меҳмонлар келди. Эталон жамоани мағлуб этиш мумкинми?
Facebook Comments