Алишер Узоқов ўзининг Instagram' даги саҳифасида мухлисларини хафа қиладиган хабарни маълум қилди. Яъни актёр кинолардаги фаолияти якунланганлиги ва эндиликда Дубайдаги компанияда Масс-медиа менежери лавозимида ишлашини маълум қилган.

«Ассалому алайкум! Фаолиятимда янги саҳифа очиш мақсадидаги Дубай шаҳрига ташрифим. Жуда кўпчилик «нега киноларда кўринмаяпти?» деган савол билан кўп мурожаат қилишди. Афсус… Менга қолса ташламаган бўлардим. Мажбур… Аммо бу компанияни юқори келажагига ишонаман. Аллоҳ хайрли қилсин.Кузатиб боринг. Сизларни соғинаман! Санъатни ҳам санъат орқали мени таниганларни ҳам», – дея юқоридаги видеога изоҳ ёзган Алишер Узоқов.

Аввалроқ, актёр Алишер Узоқов шахсан ўзини нима учун киноларда тушмаётгани ҳақида Аҳад Қаюмнинг фикрини эшитган эди.

 

Мазуга доир: Алишер Узоқов нима учун киноларда ўйнамаётгани ҳақидаги саволга – Аҳад Қаюм жавоб берди (видео)