2021 йилнинг 23 февраль куни амалий ташриф билан Қобул шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанига йўллаган мактубини топширган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Афғонистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий юқори даражаси мамнуният билан қайд этилди ва барча соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришга ўзаро содиқ эканликлари таъкидланган.

Президент Ашраф Ғани биродар Афғонистон халқи номидан Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор этган.

Афғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилди. Музокараларда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Оммабоп хабарлар

Бобур ҳақидаги фильм икки қисмдан иборат бўлади
Навоий шаҳридаги 11-мактаб директорига «Spark» совға қилинди
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик кучга кирди
Оролбўйи аҳолиси қандай муаммолар билан мурожаат қилмоқда?
Facebook Comments