29 ёшли аёл уйсиз қолган Рохатойни уйсизлигидан фойдаланиб уни фоҳишаликка мажбурлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум қилинишича,  аёл қизга ўзи билан бирга яшашни таклиф қилиб, ўзи вақтинча истиқомат қилиб келадиган уйга олиб келиб, у билан яшашини таклиф қилиб, шу йўл орқали фуқаролик паспортини қўлга киритиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтириб, моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келаётганлиги юзасидан 2021 йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Навоий шаҳрида жойлашган “Гумбаз” номли кафеда тадбирга шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган шахсга  Рохатой Ў.,ни 400.000 сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида, Зарина З., тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 400 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Зарина З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Зарина З., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Оммабоп хабарлар

Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Катта йўлда қолдирилган ўйинчоқ икки инсон ўлимига сабаб бўлди…
Дурдона Қурбонова Юнусобод ҳокимининг таклифига рози бўлди (видео)
Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди
Бугун Ўзбекистонда ёмғир ёғади
Facebook Comments