Президентликка собиқ номзод  Светлана Тихановская Беларусь мухолифати “кўчаларни йўқотди” деб тан олди. Бу ҳақда  Sputnik “Le Temps” нашрига таяниб хабар берди.

Мен тан олишим керакки, кўчаларни йўқотдик, намойишчиларга қарши зўравонлик режимига қарши курашиш имкониятимиз йўқ.

Уларнинг қуроли бор, уларнинг кучи бор, шундай экан, ҳа, ҳозир биз ютқазгандек бўлиб туюляпти. Белоруслар чарчашганини, қўрқишларини биламан”, – деди у.

Тихановскаянинг сўзларига кўра, Беларусь аҳолиси сиёсий вазият тез ҳал бўлишини кутишган, аммо “демократияга қайтиш” кутилгандан кўпроқ вақтни олган.

Беларусда бўлиб ўтган 9 августдаги президент сайловларида олтинчи маротаба 80,1 % овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонгач, мамлакатда мухолифатнинг оммавий норозилик акциялари бошланиб кетган эди, улар куч тузилмалари томонидан махсус воситалар ва махсус техника ёрдамида бостирилган эди.

Оммабоп хабарлар

«Қизил китоб»га киритилган Оқ қуш Қорақалпоғистондаги кўлга қўйиб юборилди
Дунёда илк бор инсонга парранда гриппи юқди
Сариосиёда пичоқбозлик. Ака-укалардан бирининг кўзига пичоқ урилган (видео)
«Коррупцияга йўл қўяётган амалдорларни кўрсак ҳаммасига кўз юмамиз» – Расул Кушербаев
Facebook Comments