22 февраль куни стадион катталигидаги астероид Ерга яқинлашади, дея хабар берди НАСА JPL тадқиқот маркази ўз сайтида. Космик объект сайёрамиздан тўрт миллион километр узоқликдан учиб ўтади.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 XU6 астероидининг диаметри 213 метрни ташкил этади. Бундан ташқари, яқин кунларда диаметри 23 метр бўлган 2020 BV9 астероиди (у Ердан 5,6 миллион километр масофада пайдо бўлади) ҳамда диаметри 40 метр бўлган 2021 CC5 астероиди Ерга яқин келади (6,9 миллион километр узоқликдан учиб ўтади).

 

Манба: Xabar.uz