Мирзакамол Неъматов 26 февральда профессионал боксдаги 4-жангини ўтказади ⚡️

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-69,8 кг) тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Мирзакамол Неъматов (3-0, 1 КО) ўзининг 4-жангини 26 февральда ўтказадиган бўлди.

EFFECT.UZ

Shamo Boxing промоутерлик компанияси томонидан Москвада ташкил этиладиган бокс оқшомида Мирзакамолга россиялик Марат Хузеев (20-17-1, 8 КО) рақиблик қилади. Жанг 10 раундга мўлжалланган ва у WPBF Intercontinental камари учун кечади.

Маълумот учун, 23 ёшли Мирзакамол Неъматов профессионал боксда ҳозиргача 3 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.