Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова қизи Зебинисони кеча, 21 февраль куни турмушга берди.


Тўй пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди ва таниқли актёрлар ва бошқа хонандалар иштирок этди.

Муқаддас Холиқованинг қизи Зебинисо ҳам онаси каби Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият олиб бормоқда.