Дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 миллиондан ошди. Бу ҳақда Коронавирус.инфо хабар бермоқда.

Бу кўрсаткич сайёра аҳолисининг 2,6 фоизини ташкил этади. Барча эмланганларнинг 65 фоизи АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистонга тўғри келади.

АҚШда мамлакат аҳолисининг 18,5 фоизга яқини – 60 млн киши эмланган. Хитойда 40,5 млн киши эмланган (3 фоиз). Буюк Британияда Норманд ороллари ва Мэн оролини қўшиб ҳисоблаганда 17,5 млн киши эмланган (26,4 фоиз). Ҳиндистонда 10,7 млн киши эмланган (аҳолининг 1 фоиздан камроғи).

Аҳоли орасида эмланганлар улуши бўйича эса Исроил биринчи ўринда (80,3 фоиз), кейинги ўринларда БАА (49,8 фоиз) ва Сейшел ороллари (56,8 фоиз) жойлашган.

Мавзуга доир: Дунёда илк бор инсонга парранда гриппи юқди

Сариосиёда пичоқбозлик. Ака-укалардан бирининг кўзига пичоқ урилган (видео)

Ўзбекистонда «свет» муаммоаси қачон буткул бартараф этилиши айтилди

Facebook Comments