Чехия Республикасида коронавируснинг «Британча штампи» кенг тарқаляпгани сабаб бирданига икки ниқоб тақиб юриш мажбурий этиб белгиланди.

Чехияда кетма-кет учинчи кун ўн мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Чехия ҳукумати жамоат жойларида мажбурий турда бир эмас, икки тиббий ниқоб тақиб юришни жорий этди. Бу ҳақда «Idnes» нашри хабар қилди.

Маълум қилинишича, агар қайсидир фуқаролар бирданига икки ниқоб тақишни хоҳламаса, у респиратор – инсон нафас олиш аъзоларини газ ва чангдан ҳамда турли хил вируслардан сақловчи индивидуал ҳимоя мосламасидан фойдаланиши шарт.

«Тиббий бўлмаган ҳар қандай ниқоб ҳимоя воситаси ҳисобланмайди. Чекловлар жарий йилнинг 22 февралидан кучга еиради», деб хабар бермоқда Чехия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатний.

Facebook Comments