Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш нео-нацистлар ҳаракати “трансмиллий таҳдид” га айланиб бораётганидан огоҳлантирди.

“Нео-нацистлар ҳаракати ички террор таҳдидларига қараганда кўпроқ. Улар тобора трансмиллий таҳдидга айланиб бормоқда. Бугунги кунда ушбу экстремистик ҳаракатлар бир қатор мамлакатларда биринчи рақамли ички хавфсизликка таҳдиддир” – деди Антонио Гутерриш Женева форумида. Лекин улар қайси давлатлар эканини ўз нутқида келтириб ўтгани йўқ.

Шунингдек, БМТ бош котиби барча аъзо давлатларни рақамли технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий база ишлаб чиқишга чақирди.

Оммабоп хабарлар

Видео. «Сенга ўхшаганларни деб кечалари ухлай олмайман» – Президент
Ҳомиладор энага аёл ўзи ишлаб турган хонадонни тунаб кетди
Ўзбекистон У23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди
Facebook Comments