AҚШ ва Исроил катта шартнома имзолади. Бу ҳақда Исроил ОАВларида хабар тарқатилди. Исроил Мудофаа вазирлиги AҚШдан иккита Boeing КC-46 Pegasus танкер самолётини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланганини эълон қилди. Шунингдек, битим бешинчи авлод F-35l Adir қирувчи самолётларини, янги жанговар вертолётларни, замонавий авиация ўқ-дориларини ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришни ўз ичига олади.