Саккиз ой олдин Калифорния бўйлаб 500 миллик “пандемик йўл сафари” га чиққанидан кейин ғойиб бўлган Сан-Францисколик аёлнинг вафот этгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақида Ҳокимият қишлоқнинг чўл ҳудудидан одам қолдиқлари топилганлигини тасдиқлаганидан кейин Fox News хабар берди.
Скелет қолдиқлари январ ойида сайёҳлар томонидан аниқланган. Ўшандан бери қолдиқлар Эрика Эшли Ллойдга тегишли эканлиги маълум қилинди. Ҳозирда унинг ўлимининг сабаби аниқланмаган.


“Буларнинг барчасини айтиб бериш жудаям оғир ва буни қабул қилиш ҳам ҳар биримиз учун осон эмас”, – дейди унинг акаси Колин Ллойд. Маълумот ўрнида Ллойд 12 ёшли фарзанднинг ёлғиз онаси бўлган.
Оммабоп хабарлар
|
Facebook Comments