Янги Зеландияда боғча ёшидаги бола кир ювиш машинасига ичига чиқиб олганидан кейин, вафот этди. Бу ҳақда Euroasia хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса 19 февраль куни кечқурун Кристичурч чеккасида содир бўлган.

Полициянинг билдиришича, болакай кир машина ичидан ҳушсиз ҳолатда топилган ва у ерда вафот этган. Полиция ходимлари ўлимни шубҳали деб ҳисобламаганликларини таъкидладилар.

Бундан ташқари, катталар боланинг ичида эканлигини билмасдан тциклни бошлашлари мумкин.