Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

«Унинг (вакцинанинг — таҳр.) энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга мос, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз. Ота-бобомиз айтганидек, етти марта эмас, ўн марта ўлчаб, бир марта кесамиз. Халқимизнинг саломатлигини ўйлаш мен учун энг катта масалалардан бири. Синовларни ўтказяпмиз. Қайси синов маъқул бўлса, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда бу вакцинани албатта етказиб, олиб келамиз», — дея таъкидлади президент.

Давлат раҳбари вакцина харид қилиш учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира қилиб қўйилганини ҳам қўшимча қилган

Facebook Comments