Техаснинг 15 миллионга яқин аҳолиси ичимлик сувисиз қолди. Бу ҳақда Zamon информацион дастури хабар бермоқда. Маълум бўлишича, бунга минтақада давом этаётган ғайритабиий совуқ ҳарорат сабаб бўлган.

Штат аҳолисининг ярмидан кўпи сув билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда ва 1300 дан ортиқ сув тизимлари бузилган, дейди Техас атроф-муҳит сифати бўйича комиссия вакили Тиффани Янг.

Штат пойтахти мери Стив Адлернинг айтишича, ноқулай об-ҳаво туфайли етказилган зарар миқдори бугунги кунгача номаълум бўлиб қолмоқда.

Ноқулай об-ҳаво комунал тизимни фалаж ҳолатга келтирди. Техаснинг тахминан 300 минг аҳолиси электр энергиясидан маҳрум бўлган. Табиий офат туфайли мамлакатда деярли 50 киши вафот этди.

Facebook Comments