Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг санъатини кўрсатиб машҳур бўлиш оммалашиб бўлди.

Баъзилар ўзининг актёрлик таланти билан танилса, баъзи-бирлар эса қўшиқ куйлаб ўз йўлларини топиб кетишмоқда.   Бироқ тармоқларда танилишнинг яна бир тури оммалашиб, кетди бу – PR.

Мақоланинг ёзишдан олдин PR ҳақида бироз тушунча бериб ўтсам.

PR –  Public Relations (PR) ибораси (Жамоатчилик билан Алоқалар) PR қисқартмаси ўз ичига олган барча маъно ва мақсадларини ёритиб беролмайди.

Бу атамасиз ҳозирда шоу-бизнес вакиллари ва блогерлар қўпол қилиб айтганда яшай олишмайди.

Мисол қилиб олсак, россиялик блогер, шоумен, пранкер Литвин “Mercedes Benz AMG” машинасини ёқиб юборганлиги бутун дунёга овоза бўлди ва ушбу видеони ҳозирда Youtube тармоғида 22 миллион фойдаланувчи томоша қилган ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Айтганча, бу ҳали ҳам трендан тушмади.

Ушбу видео блогер ва вайнерлар учун алоҳида мавзу бўлди ва бу 121 минг долларлик “реклама” ортидан кўплаб Литвинни танимаган инсонлар уни таниди ва бир неча ой оғиз кўпиртириб гапириб юришди. Ушбу видео ҳақиқатдан ҳам кутилгандек натижа берди ва ҳақиқий PR бўлди десак муболаға бўлмайди.

Аслида пиармен бу алоҳида касб саналади, аммо бизнинг блогер ва шоу-бизнес вакиллари буни ўзларига “ҳунар” қилиб олди.

Мен оммани жонига тегиб бўлган ушбу қўштирноқ ичидаги шахсларнинг видеосига чидай олмадим ва ўзимизда қора ҳам эмас “негр” пиарчи бўлиб кетганлар ТОП-5 лигини тузиб чиқдим.

Нега айнан “негр” пиарчи дейсизми? Чунки, ушбу рейтингга кирганлар қора пиарнинг ҳам “99-level”га етиб келишган.  Гапни чўзмайликда, ТОП-5ликка ўтайлик.

5-ўрин. Ўзбек шоу-бизнеси “шаҳзодаси” – Насафий

Аввалига Instagram’да “менга режиссёр ва ҳомий” керак деб видеомурожаат қилган ва барчага танилган, Telegram тармоғида айланган Насафийни қўшиқчилигини ҳам ҳеч ким билмас эди. Шундан сўнг, у Youtube’га ўзгача имиж: антиқа сариқ соч ва сариқ мўйлов билан кириб келди.

Аввалига Шерали Жўраевнинг “сочларингни сариққа бўяб нима қиласан” деб номланган қўшиғини cover қилган Насафий омманинг назарига тушди ва унинг манзилига кўплаб танқидий сўзлар ёғила бошлади. Ҳаттоки, уни кўплаб кўрсатувларга чақиришди, “Миллион” ва шунга ўхшаш кўплаб вайнерлар унинг устидан кулишди.

Насафий айнан шуни хоҳлади ва ўзининг режасининг бир қисмини амалга оширди.  Ўзига етарлича обуначи йиғиб олган Насафий ўз ижодини бошлади.

Дастлаб унинг “Insha Allah” клипи Youtube тармоғида “бомба” бўлди ва кўплаб негатив фикрларни ўз  атрофига йиғиб, ўзбекистонликларда Насафийга бўлган нафрат янада ошди. У эса булардан янада завқ олди ва ўша образда “Багира” қўшиғини ҳеч кимсиз ўзи ижро этди.

Шундан сўнг, Насафий ўзига Шерали Жўраев ўғиллари томонидан психологик босим ўтказилаётгани ҳақида айтди. Бу ҳам одамлар эътиборига тушди. Охири Насафий ўз мақсадига етди ва “БУМ”! У ўзи истаган нарсага эришди, “Ўзбекконцерт” унга лицензия берди.

Режанинг иккинчи қисми эса шунчаки зўр ўйланган, Насафий танилиб бўлгандан кейин имижини ўзгартирди ва “Актриса”, “Раҳмат” деган қўшиқларини чиқарди. Натижа ёмон эмас! Акртриса клипининг ўзи 216 минг (216 253 та) марта кўрилди.

Youtube’ни ўзиники қилиб бўлишга улгурган Насафий ҳозирда Ўзбекистоннинг машҳур тиктокерлари билан хейтерлар ва негативларга бағишланган клипни ишламоқда. Навбатдаги мақсад TikTok шекилли…  Нима ҳам дердик қандингни ур! Насафий

            4-ўрин. Дониёр Қаюмов ва Ситора Фармонова – “Love story”си

Ўзбекистонда ўзининг вайнлари билан машҳур бўлган, Instagram саҳифасида кўплаб “giveaway”’ларини ўтказган, Гусейн Гасановга тақлид қиладиган инстаблогер Дониёр Каюмов бир неча ой олдин ўзининг саҳифасида актриса Ситора Фармонавага севги изҳор қилаётгани акс этган видеони жойлади.

Ушбу видео Instagram ва Tiktok’да сониясига шунчалик кўп кўрилдики, баъзилар буни уюштирилган деса, баъзи-бировлар уларга бахт тилашди.

Чиройли манзаралардаги видеолар, Дубайга саёҳат кўплаб одамларни бу икки жуфтликни бир-бирларига яқин эканликларига янада ишонтирди. Тассавур қилинг, Дониёр Каюмов 1999 йилда туғилган бўлса, Ситора Фармонова 1984 йилда таваллуд топган…

Бунинг ортидан Дониёр “Гасанов” ия йўғғе, Дониёр Каюмов минглаб обуначиларни йиғиб олди. Шундан кейин, етарлича обуначи йиғиб олган “Йил хэштеги” соҳиби тармоқларда Ситора Фармонова ундан воз кечгани ҳақида маълум қилди.

Режа амалга ошди! Кейинги пиар бундан ҳам даҳшат бўлди, Дониёр Каюмов билан оз муддат бирга ишлаган блогер ва репер Гонзо Геидар Каюмов кирдикорини ошкор қилди.

Омма олдида Каюмовга “Mickey Mous” деб лақаб қўйган Гонзо, Каюмов ҳақида етарлича материал йиғди ва Каюмовнинг кирдикорларини ошкор қилиб Youtube’да анча танилиб олди. Хуллас биргина Каюмов барчага одам йиғиб берди.

3-ўрин. “Хоҳласангиз ушлаб кўринг” – Луиза Расулова ва Сардор Камилов можароси

Хуллас ушбу жуфтлик ўртасидаги низо оддийгина суҳбатдан кейин содир бўлди. Сардор Камилов Луиза Расулова билан бўлган кичик суҳбатидан кейин Sayyod.com Telegram саҳифасида Луиза Расуловага тегиб кетадиган пост қолдирди.

“Куни кеча суратга олиш жараёнида бир актриса билан тўқнаш келдим. Салом аликдан сўнг, мендан хафалигини айтиб, шундай бир негатив билан ўша ердаги оммага емаган роль ўйнаб кеттики, хайратда қолдим.

Эмишки, охирги пайтлар уни шахсан мен эмас, мени ёрдамчиларим съёмкага ё кўрсатувга чақираётгани тегиб кетибди. ‘Ха, шунча пайтдан бери доим ёрдамчиларим қўнғироқ қилиб чақирадику, хамма у ёрдамчиларим билан менданам яқинку’ десам, овозини баландлатиб, йўқ сен мени Instagram’да ‘отписка’ қилдинг ва бунга сабаб бир хонанда билан чиқишмаганим дейдимией… Кетидан бошқа нереал сабабни рўкач қила кетди, эмишки сўнгги пайтлар аёллар мавзусини кўтариб танқид қилаётган эканман… Бир ярим йилдан бери телеканалда бўлсам ва сайтда деярли умуман ижод қилмаётган бўлсам деб, аёлларни мавзуси бу ‘Бахтлимиз’ кўрсатувими, шу аёллар лойихам каналда десам хиринглаб, йўқ сен аёлларни тинч қўймаганингдан хамма актрисалар сен билан гаплашмай қўйди дейди денг!”.

Шунингдек, у актрисани кескин танқид қилиб, Дилноза Кубаева, Ситора Фармонова, Лола Элтоева, Севара Солиева, Мадина Мумтоз, Асал Шодиева, Юлдуз Ражабова каби актрисаларни унга ўрнак қилиб кўрсатган:

“Ким гаплашмай қўйди, мана Дилноза Кубаева билан бирор мартта сан ва манга бормадим, мана мюзиклда хам ишлаяпмиз десам во-хо-хо-лаб истерик кулгу қилиб берди холос. Хўп, актрисалар гаплашмай қўйибдими? Гаплашаётганларимга эътибор берайлик аввал:

Дилноза Кубаева, Ситора Фармонова, Лола Элтоева, Севара Солиева, Мадина Мумтоз, Асал Шодиева, Юлдуз Ражабова…

Cен ва сенcифатлар каби кимларнидир қўйнидан кимлаларникигадир сакрамаган, бировлар эрларини тортвомаган, тўнқайиб кетини камерага кўрсатиб расмга тушиши билан аслида танилмаган. Айтишадию, энг мухими ва бори ‘на показ’ бўлади деб, кимдир самимий табассуми, ўша табиий кулгучи, файзли нигохи, эпизодлари ва эмоциялари билан азиз.

Ёдда қолган роллари билан! Сенларчи?  Қайси бир ролинг билан эслашаркин? Кеча юрувдинг Чор-судан арзон паралонни шиминг ичига амаллаб сиғдириб ва арзон фотошопда суратга тушган фонгача суркатиб кетингни катталаштириб. Шу-да ўзи борлигинг! Шу сани кимлигинг ва асосийлигинг! Аёллар мавзуси керакмиди сенга? Мана энди хақиқатданам ол!

Аслида сайтда ижод қилмай қўйганимдан сенлар қутурдиларинг, шилта шиптир иштонларинг билан сасиганларинг етмагандек энди бошларингга кийвордиларинг! Унутмагин эй, ўша Sayyodман! Сан ва сан каби интернетни ‘Қатортоли’ юлдузилари хурсанд бўлиб, тирикчилигингни қилиб турвур жимлигимдан фойдаланиб. Мани сенга қўнғироқ қилмаганимми, сенларни инстада ўқимаслигимми тегиб кетмасин. Теккизсам суягинг синмагунича қўймиман биласанлар! Сквознягингни  қисиб, керакли тирикчилигингга ишлатиб турвур, пока шунга қодирлигингча.

Эртага ёдда қолганинг, камерага қаратган нарсанг билан эслашади, сени холатингда бу роль ва эмоция эмас албатта, паралонли кетинг холос! Шунинг хам сохта қара! Юлдузлик ўлчамингдаям ўзлигингдан кўра ясама паралон звездароқ сендан. Мен билан гаплашмас актрисаларни эса аввал шахсига қара, на бир тайинли оиласи бор ва на турмуши. Худди сен каби! Вай, манга бу обрў-ку сан ва сансифатлар ман билан гаплашмаслиги! Нари борса ёлланган куёв учун оқ кўйлак кийганлардир сен айтаётган мен билан гаплашмас актрисалар. Юқорида мен билан гаплашадиган ва фахр билан ёзган актрисаларни оилавий ахволидан то ролларию, хулқи ва шахс сифатида намуна экани мухим!

Хамма актрисалар сен билан гаплашмай қўйди дема! Сен ва сен каби актрисалар де, бу бошқа гап! Халқни тупуги остида қолинган актрисалар! Чунки сенлар камерага нимаики кўрсатма тупукка арзийдиган. Айниқса тўнқайганларингдан кейин. Барибир тупук-да уям тўғрими? шу сени ўлчаминг, нархинг ва борлигинг! Қисиб юргин ўв, калта! Ана энди ростданам гаплашмайман, ёрдамчиларимни ёрдамчисиям энди тел қилмайди ишон!”, – деб ёзиб қолдирди

Актриса Луиза Расулова эса мазкур постга шундай жавоб қайтарган:

“Ассалому алайкум, ҳурматли Сардор ака. Бу мурожаатим сизга тўғридан тўғри етиб боради деган умиддаман. Сизга ўхшаб қалам орқасига беркиниб, ёки Instagram’дан шерлик қилиб, аёллар билан уришиб, исмимни ҳаттоки ёзмабсиз. Кимга тегишли эканлиги лекин менга етиб келди.

Мен сизга тўғридан-тўғри исмингизни айтиб мурожаат қилябман. Ичингизда шунча дардингиз бор экан, нима учун ўша куни мени кўриб шуни айтмадинггиз. Нима учун юзимга айтмадингиз, қочиб кетдингиз хотинларга ўхшаб. Агар шу номусимга тегадиган гапларингизни юзимга айтганингизда мен тарсаки туширар эдим, солардим айлантириб. Нима учун айтмадингиз, эркаксиз-ку тўғрими?”.

Шунингдек, у бўлиб ўтган воқеа ҳақида гапириб, Сардор Комиловдан нега ҳафа эканлигини маълум қилган.

“Сиз билан анчадан буён кўришмаган эдик. Ўтган куни кўрсатувга бордим ва сиз билан кўришиб қолдик. Хуллас мен сиздан ҳафа эканлигимни айтдим ва сабабини ҳам. Лекин шу кунга қадар кимгадир ‘мен сардор акадан ҳафаман. Сабаби мана шунақа, сардор ака шунақа ёмонʼ, деб ёмонлаб, кимнидир кетидан айтмаганман. Буни ўзингиз ҳам биласиз. Мен мард эканлигим учун юзинггизга айтдим. Мен сизга нима сабабдан ҳафа эканлигимни айтдим. Чунки мен болалигимдан таниган Сардор ака энди йўқ дедим. Сиз ‘нимага’, деб кулдингиз. Мен айтдим, чунки, ҳозирги Сардор ака аёлларни латта-путтаси, ғийбат билан иш қилаётган Сардор ака. Сиз ҳайрон бўлдингиз, ўзингизни жинниликка солдингиз. Лекин мен ҳақиқатни айтдим. Ҳақиқатни айтганим учун ҳам бу сизга жуда ҳам тегиб кетди”.

Бундан ташқари актриса Сардор Комилов ушбу гаплари учун керакли жойда жавоб беришини алоҳида таъкидлаб ўтган:

“Бир неча бор кўрсатувларга, лойиҳаларга таклиф қилишди. Ҳўш, мен сиз учун ҳеч ким эканман нима учун таклиф қилдингиз.

Демак, лойиҳаларингиз менга зор эканда. Лекин шу кунгача отказ бериб келдим. Сабаби мен чала эркакларнинг кўрсатувига бормайман. Шунчалик ёмон эканман, сизни ҳам ўзингизга яраша тарихингиз бор.

Сиз манеренгизни ёқотинг, эркак бўлинг! Ҳақиқий эркак гапирсин менга! Аёл бўлманг! Керак бўлса тегишли жойда жавоб берасиз. Сиз учта ҳарфсиз одамлар учун, мен учун ҳам 3 та ҳарфсиз.

Қисиб юргин дебсиз, қисиб юрмайман. Ҳохласангиз исботи билан. Қайтариб ўтаман, керакли жойда ҳаммаси учун жавоб берасиз! Шунча ялинди ёрдамчилариз кўрсатувга чақириб. Мен бордимми? Аслида сиз мен учун бир тийинсиз. Ҳўп мен ёмон эканман. Лекин қачонлардир лойиҳаларингизда қатнашганларимда Луиза яхши эдику, тўғрими? Энди ёмон бўлиб қолдимми? Озода Нураидованинг проектида сиз менга синглим, бошловчилик қилиб бергин, обориб бергин шу лойиҳани деб айтганингизда мен йўқ деганманми? Сиздан пул сўраганманми? Ўша вақтда Луиза яхши эди, энди ёмон бўлиб қолдимми?”, –  дейди актриса Луиза Расулова.

Хуллас Камилов ва Луиза Расулова ўртасидаги ушбу можаро бир неча кун интернет тармоғини гуллатди. Аммо воқеа нима билан тугаганлиги барчага номаълум…

2- ўрин. Президентлик сайловлари, янги партия… – ўзгарган Жаҳонгир Отажонов

Бу шахсни аввалги пиарлари ва чиқишларини айтмасликка қарор қилдим. Чунки ҳаммаси “фа-фа” бўлиб ётибди.

Яқинда санъат оламини тарк этган Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистоннинг 3-президенти бўлиш нияти борлигини айтиб ўтди. Ҳаттоки тўртинчи ренессансга “старт” бериб юборди

“Ҳозиргина интернетда 2021-йилнинг март ойидан навбатдаги президентлик сайловларига тайёргарликлар бошланиши тўғрисида ўқиб қолдим. Менинг ҳам президент бўлиш ниятим бор.

Худо хоҳласа бўламан, албатта, деб ният қиламан. Бундан мақсадим Ўзбекистонни ривожлантириш учун ҳалол хизмат қилишдир. Агар бу сафар сайланмасам, кейингисида, албатта, президент бўламан”- деб ёзди собиқ ҳонанда.

Отажоновнинг ушбу гапи интернет оламида шундай овоза бўлдики, TikTok ва Youtube ижтимоий тармоқларини “портлатди”.

Жаҳонгир Отажонов манзилига кўплаб инсонлар қатори Юлдуз Усмонова ҳам танқид тошларини “отди”.

Бу кулгили-да, аввал ўзингдан бошла президент бўлишни. Ўзингга президент бўлиб ўрган. Ёлғонсиз чиқ, бугун ади дейсан эрта бади дейсан.

Мен аллақачон жавобимни айтган бўлардим, мени раҳмим келади бунақа одамларга. “Креслога” ўтиргани билан бирор нима бўлиб қолмайди, халқ билан халқчил бўлиб яшаш керак“, – дея айтди Юлдуз Усмонова.

Ушбу гапдан кейин Отажонов президент бўлиш фикридан қайтиб, ўзининг янги партиясига асос солиши ҳақида айтди. Унинг бу фикрини кўплаб инсонлар қўллаб-қувватлаган бўлса-да… Югур-югурлардан кейин барибир амалга ошмади…

Жаҳонгир Отажонов партияни 3 февраль куни тарк этган. Собиқ қўшиқчининг сўзларига кўра унинг қарашлари партиянинг бошқа вакиллари билан тўғри келмаган…

1-ўрин. “Қора пиар”лар қироли – Аҳад Қаюм

Тўғрисини айтсам, “негр” пиарчи сўзини айнан шу инсон учун ишлатган эдим. Ҳамманинг кўзига шоир сифатида танилган Аҳад Қаюм кино оламида жуда кўп “машҳурлик”ка эришди. Киноларда кичик-кичик ролларда ўйнаган Аҳад Қаюм режиссёрлик йўлини танлади ва унинг “оти” чопиб кетди.

Аҳад Қаюм кино оламига янги юзларни танитган ва қисқа вақт ичида кино олган режиссёр сифатида танилди.

Нега “Қора пиар”лар қироли?

Аҳад Қаюм “30 Z 777 ZZ” рақамини сотиб олгани ҳақида Instagram’да  эълон қилди ва шу кунинг ўзида у ҳақида шунчалик кўп хабарлар тарқалдики… Сўз билан ифодалаб бўлмайди.

ИИБ “30 Z 777 ZZ” рақамини Аҳад Қаюм сотиб олмади деб хабар берган, бўлсада Аҳад Қаюм бу номерни сотиб олганини тасдиқлади.

“Хўрланган Аҳад” лақаби энди “хўрланган рақам”га айланди. Бу ҳам етмагандек Аҳад Қаюм актёр Азиз Раметов билан бўлган даҳанаки жанжали яна миллионлар эътиборини тортди.

Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб “ташашишлардан” кейин санъат вакилларининг иккови ҳам ИИБ томонидан огоҳлантирилди.

Аҳад Қаюм огоҳлантирилишига қарамасдан актриса Ҳалимаҳон Ибрагимова билан жанжал қилди. Бу ҳам майли-ю у омма олдида “75 000 сўмга кино оламан” деб ёзилган баннер билан шаҳар айланди. Хуллас “Қора пиар”лар қиролининг яна қанақа режалари бор ҳозирча номаълум. Асосийси у ниятига етди ва “Миллион” концертига чиқди)… Агарда сизга ушбу мавзудаги мақола ёққан бўлса, давомини чиқараман…

Аброр Эшонхонов

 

Мавзуга доир: Аҳад қаюм огоҳлантирилди 

Аҳад Қаюм ва Ҳалима Ибрагимова ўртасида катта жанжал юзага келди (видео)

Аҳад Қаюм рафиқасига автомобиль совға қилди (видео)