Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари одамлар Уханда бўрсиқ ва қуёнлардан коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилишмоқда. Шунингдек, яна қайси жонзотлардан юққан бўлиши мумкинлигини ўрганишяпти.

Экспертлардан бири, зоолог Питер Дасзакнинг айтишича, Ухан бозорида бўрсиқ ва қуён гўшти сотилган. Жониворларда коронавирус аниқланмаган, аммо улар ташувчи бўлиши мумкин.

Пандемия келиб чиқишини ўрганаётган ЖССТ гуруҳи аъзолари бозорга бу жониворларни етказиб берувчилар ва жониворларни ўрганиш кераклигини айтишган.

Экспертларнинг айтишича, бозорга келтирилган барча жониворлар қонуний равишда олиб келинганми ёки ноқонунийми, тирик ҳолатдами ёки гўшт ҳолатидами, ҳали аниқланмаган. Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси ва ташқи ишлар вазирлиги бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

Таркибида Австралия, Дания, Германия, Япония, Нидерландия, Қатар, Россия, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнам вакилларидан иборат халқаро гуруҳ жорий йилнинг январь-февраль ойларида Хитойда ишлади.
Аввалроқ ЖССТ эскспертлари ковиднинг кўршапалаклар ёки лаборатория шароитида ишлаб чиқарилгани ҳақидаги тахминларни ҳақиқатдан узоқ дейишганди.

Аммо ЖССТ раҳбари коронавирус тарқалиши билан боғлиқ барча тахминлар очиқ қолаётгани , янада таҳлил қилиш ва ўрганиш кераклигини айтган.

Facebook Comments