Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги амалий ташрифида шаҳардаги маҳаллардан бирига кирди. У ердаги фуқаролардан бири президентга оғриқли муаммоларни қўрқмасдан айтди.

– Газ, свет, сув йўқ! Маҳалла раисимиз саводсиз, ҳеч нарсани билмайди, ҳеч нарса қилмайди, сизнинг гапингиз бу ерга етиб келмайди – фуқаро Обиджон Довидов

– Шунинг учун, мана, ўзим келдим! – Президент.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Намангандаги фуқаролар билан кутилмаган учрашувида аҳоли ўз муаммолари ҳақида гапирди. Давлат раҳбари уларни диққат билан эшитди.