Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллион 997 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 435 мингдан зиёд киши вафот этган.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 384 448 янги ҳолати аниқланди, 10 471 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 110 миллион 723 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 452 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,560 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,963 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,978 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,139 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,083 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 69 069, Ҳиндистонда 13 193, Бразилияда 56 766, Россияда 13 433, Буюк Британияда эса 12 057 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Facebook Comments