Googlе Play’да энг оммалашган иловалардан бири “SHAREit” Android мартфонлар учун хавф туғдирмоқда. Бу ҳақда Lifehacker.it хабар бермоқда.

Киберхавфсизликка ихтисослашган компания Trend Micro мутахассислари янги ҳисоботида SHAREIT иловасини бир нечта заиф томонларни эълон қилишди. Улар ёрдамида масофадан туриб қурилмани бузиш ёки шахсий маълумотларни ўғирлаш мумкин.

Қизиғи шундаки, iOS версиясида бундай муаммолар мавжуд эмас. Бироқ, экспертларнинг фикрига кўра, ушбу бўшлиқлар ишлаб чиқувчилар томонидан атайлаб қолдирилмаган.

Trend Micro 3 ой олдин SHAREIT иловасини хавфсиз эмаслиги ҳақида яратувчиларга маълум қилишган. Бироқ бу муаммо тўғирланмади. Натижада, ҳисобот оммага очиқ бўлиб, фойдаланувчиларга ушбу хизматдан фойдаланишни тўхтатиш ва заиф томонларни ёпадиган янгиланиш чиқмагунча уни ўзларининг смартфонларидан олиб ташлаш ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook Comments