Microsoft асосчиси Билл Гейтс коронавирус пандемиясини тўхтатиш йўлини айтиб берди. Бу ҳақда у Мюнхен хавфсизлик анжуманида гапирди.

Гейтс вирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш учун фабрикалар қурилишига миллиардлаб доллар сармоя киритишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, айнан шу нарса инсониятга бундан кейин ушбу ҳолат ҳеч қачон такрорланмаслигига имкон беради.

Шунингдек, давлатлар ва корпорациялар ўртасида ҳамкорлик зарурлиги ҳақида гапириб, улар яқин келажакда бутун дунё бўйлаб вакциналардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлашга эътибор қаратишлари кераклигини таъкидлади.

Facebook Comments