Президент кортежи кутилмаганда Наманганннинг ўнқир-чўнқир йўлларидан ўтиб қолди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши сессияси якунлангач, Президент сафар дастурига мувофиқ ёшлар кутубхонасига ташриф буюриш керак эди.

Давлат раҳбарининг кортежи бошқа томонга кетаётганига қараганда, навбатдаги манзил бошқача бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор давомида телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганиш давомида ушбу сўзларни айтган эди:

Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар.

Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик, туризм бўйича қанча имкониятларимиз бор. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди“, – деган Мирзиёев.