Американинг Facebook ижтимоий тармоғи Австралия ҳукумати билан низолар сабабли мамлакат ОАВларини қулфлаб қўйди.

Жумладан, давлат телеканаллари ва информацион агентликлар саҳифалари бўшаб қолган. Шунингдек, Австралия соғлиқни сақлаш вазирлиги ва давлат метеоролигия хизмати агентлиги саҳифалари ҳам қулфланган.

Тахминларга кўра, мамлакат ҳукумати йирик IT-корпорацияларга нисбатан қонун қабул қилганидан сўнг Facebook Австралия ҳукуматига қарши компания бошлаган.

Қонунга кўра, бу компаниялар австралия ОАВлари билан уларнинг контентидан фойдаланиш учун шартнома тузишлари керак.