Фарғона вилоятида собиқ эр-хотин ва уларнинг 5 ёшли қизи Фарғона каналига чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида маълум қилинди.

Манбанинг айтишича, Боғдод туманида яшовчи бу оила 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён бирга яшамаган.

Маълум бўлишича, ўртадаги келишмовчиликлар сабаб эркак “ВАЗ 21-01″машинасини Катта Фарғона каналига чўктириб юборган.

Каналга машинанинг тушиб кетгани ҳақида туман ИИБга мaзкур ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан хабар берилган.