Куни кеча Мельбурн ва қўшни ҳудуд аҳолиси улкан метеоритнинг қулаши ва портлашига гувоҳ бўлишди. Аввалига улар бу ҳодисани чақмоққа йўйишган. Тунда содир бўлган осмондаги ҳодисани кўплар тасвирга олишга улгурди.

Аввалига шар шиддат билан ерга яқинлаша бошлаган, кейин портлаб, кўплаб кичик бўлакларга бўлиниб кетган.

Маҳаллий аҳоли аввалига буни чақмоқ чақди деб ўйлашган. Бу метеор бўлганини улар кейинроқ хабарлардан билиб олишган.