Таниқли шоир ва маданият ходими, Озодбек Назарбеков томонидан куйланган “Мендирман” қўшиғи матни муаллифи Ботиржон Эргашев Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжоновнинг Telegram саҳифасида қолдирган постига эътироз билдириб, видео мурожаат билан чиқди.

Ушбу видео мурожаатда Ботиржон Эргашев Комил Алламжоновнинг баъзи гаплари бутунлай сиёсатга тескари эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек у кундан-кунга бемаъни бўлиб кетаётган TikTok тармоғини ва Tashkent City'да ўтказилган мусобақани қоралади.