Яқинда собиқ хонанда, ҳозир эса тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Жаҳонгир Отажонов Instagram саҳифасида ўз обуначилари учун жонли эфир ўтказди.

Унда обуначилари хонандага «ишламасангиз, даромадни қаердан оласиз»? деб савол берди.

«Менда ғишт заводи бор, мен турли компаниялардан дивидендлар оламан, Туркияда заводим бор», – деб жавоб берди собиқ хонанда.

Шунингдек, Жаҳонгир Отажонов битта тўй учун қанча гонорар олишини обуначилари билан ўртоқлашди.

«Мени тўйга таклиф қилиш ҳар кимнинг ҳам имконига эга эмас эди.Менининг гонорарим минимал 10 минг доллар ташкил этарди. Баъзан мен шунчаки ажойиб суммаларни хоҳладим ва одамлар рози бўлишди. Ҳақиқатни айтсам, мен учун бу пуллар ҳам ҳеч нима эмас эди», – деди Отажонов.

Аввалроқ, Жаҳонгир Отажонов кўпчиликни ҳайратда қолдирадиган ўз фикрлари билан эътиборни тортган эди.