Бугун ярим тунда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВ бўлимига хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, Бекобод шаҳар ФВ бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва 00:46 да тўлиқ бартараф этилган. Офат натижасида хонадон ошхонасининг 15 кв.м майдони ва ошхона жиҳозлари ёниб, зарарланган.

Ҳодиса жараёнида уй эгаси, фуқаро А.В. хонадоннинг тутун билан қопланган хонасида қолиб кетганлиги аниқланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Фуқаро А.В. соғлиғига хеч қандай зарар етмаганлиги, ўзини яхши ҳис қилганлиги сабабли уйига жўнатилган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.