Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига коронавируснинг биринчи ҳолатлари тўғрисида дастлабки маълумотларни тақдим этишдан бош тортди. Бу ҳақда Korrespondent ЖССТ мутахассисларига асосланиб хабар берилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Хитой томон 2019 йил декабрь ойида Ухан шаҳрида қайд этилган касалликнинг 174 та биринчи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олиш учун сўровларни рад этган.

Бунинг ўрнига, Хитой мутахассисларга фақатгина ўз олимлари томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларини тақдим этган. Бу эса ЖССТ мутахассисларига вируснинг қачон ва қандай тарқалишининг аниқлаш имкониятини бермаган.

Улар бизга бир нечта мисолларни кўрсатдилар, аммо улар бизнинг  таҳлил учун етарли эмас”, –  деди ЖССТ экспертларидан бири Доминик Дуаер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ мутахассислари январь ойи охирида вируснинг келиб чиқишини ўрганиш учун Уханга йўл олишганини хабар қилган эдик.

Хитой ҳукумати вирус тарқалишининг дастлабки босқичларида унга қарши курашиш учун тегишли чораларни кўрмагани ва эпидемия кўламини бошқа мамлакатлардан яширгани учун бир неча бор танқид қилган.